Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этди.
Лойиҳалар орасида Тошкент вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, логистика марказини барпо этиш, Тошкент шаҳрида инвестиция жалб қилиш орқали уй-жой ва тижорат инфратузилмасини қуриш, Қозоғистоннинг Қўстаной шаҳрида автомобиллар ва Қарағанди вилоятида маиший техника ишлаб чиқаришни алоҳида қайд этиш мумкин.
Президентлар лойиҳаларга старт бериб, улар нафақат ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши, балки замонавий ишлаб чиқариш қувватларини, энг муҳими, минглаб янги иш ўринларини яратишига ишонч билдирдилар.