Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда “Док-1 Макс” препаратидан болаларнинг оммавий ўлими қайд этилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “Док-1 Макс” экспертизаси ўтказилмоқда. Препаратни сотиш вақтинча тўхтатилди.

307views0replies
0

UzNews.uz

Aввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази мудири М.Қ. Aзизов сўнгги пайтларда болалар ўртасида респиратор вирусли касалликлар авж олганини таъкидлади. Ушбу касаллик билан беморларга кўпинча "Док-1 Макс" препарати бераётганлиги маълум қилинган.
Қайд этилишича, ушбу препаратни қабул қилгандан сўнг, кўплаб болалар ножўя таъсирларни бошдан кечиришади, кўпинча буйрак шикастланиши ва буйрак етишмовчилиги.
Қайд этилишича, сўнгги икки ойда марказга ушбу дорини қабул қилган 21 нафар бемор ножўя таъсирлар билан келган.
"Улардан 17 нафарида касаллик ўта оғир кечган, ҳатто бир нечта гемодиализ сеанслари ўтказишга ҳам тўғри келди. Уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилди”, - дейилади мактубда.
Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги вазиятни назоратга олган. Беморларнинг аҳволини ўрганиш ва касаллик сабабларини аниқлаш учун махсус гуруҳ тузилди.
Таъкидланишича, Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг Marion Biotech Pvt.Ltd компаниясига тегишли "Док-1 Макс" таблетка, лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.
2022 йил 22 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда ушбу дори воситасини сотиш вақтинча тўхтатилди.
307views0replies
0

Комментарии