Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунлари бўйича 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

108views0replies
0

president.uz

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган умумий 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Жумладан:
— Тошкент ҳамда Туркистон вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси";
— Жиззах ҳамда Туркистон вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси";
— Навоий ҳамда Қизилўрда вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»;
— Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённома;
— Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон давлат хизмати ишлари агентлиги ўртасида англашув меморандуми;
— Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда Ўрмон хўжалиги соҳасида англашув меморандуми;
— Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Қозоғистон стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум;
— Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим.
Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.
108views0replies
0

Комментарии