Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори эканини айтди

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокара ўтказди.

31views0replies
0

president.uz

Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбари қозоғистонлик ҳамкасби ва кўп миллатли Қозоғистон халқини 16 декабрь куни нишонланган Мустақиллик куни билан самимий табриклади.
Етакчилар ушбу музокаралар Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирдилар. 
Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.
"Ўзбек ва қозоқ халқлари – нафақат яқин қўшни, балки муштарак тарихий мерос, маданий ва маънавий қадриятлар билан боғланган қардошлардир. Бу бизнинг бебаҳо бойлигимиз, биз уни қадрлаймиз ва қадрлашда давом этамиз. Бизнинг тақдиримиз бир, келажагимиз ҳам умумий, мен бунга ишонаман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ва бошқа соҳалардаги муносабатларни тубдан кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
Давлат раҳбарлари қарийб 5 миллиард долларга етган ўзаро савдо ҳажми жадал ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Йирик кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилиш қатъий экани таъкидланди.
31views0replies
0

Комментарии