Поиск
RUUZ

Назначения

Тошкент халқаро аэропортига янги директор тайинланди

“Тошкент-1” ҳукумат терминали раҳбари Тошкент халқаро аэропортига директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

191views0replies
0

t.me/uzbairportsuz

“Uzbekistan Airports” AЖ бошқаруви раиси буйруғи билан Гаипов Шукуржон Умарович 2022 йил 21 декабрдан бошлаб “Тошкент” халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу лавозимда у акциядорлик жамияти бошқаруви қарори билан аэропорт директори лавозимини тарк этган Мирзоҳид Турсунов ўрнини эгаллади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Шукуржон Гаипов Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимида муҳандис сифатида бошлаган. 2018 йилдан ҳозиргача “Тошкент-1” ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan Airports" AЖ республиканинг 11 та халқаро аэропорти бошқарувини амалга оширувчи компания ҳисобланади.
191views0replies
0

Комментарии