2022/2023 ўқув йили учун қуйидаги бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон президенти ва бошқа номли давлат стипендиялари тайинланди.
— Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси - 72 нафар;
— Навоий номли давлат стипендияси - 234 нафар;
— Ислом Каримов номли давлат стипендияси - 100 нафар;
— Беруний номли давлат стипендияси - 95 нафар;
— Улуғбек номли давлат стипендияси - 26 нафар;
— Ибн Сино номли давлат стипендияси - 22 нафар;
— Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси - 3 нафар;
— Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси - 8 нафар;
— Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси - 6 нафар.
Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.