Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ўқиётган андижонлик талабаларга уйига қайтиш учун бепул таксилар ажратилади

Автомашиналар 27 декабрь куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидан Андижонга жўнайди.

93views0replies
-1

Андижон вилояти ҳокимлиги / Архив фото

Тошкентда ўқиётган янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига келадиган андижонлик талабаларни олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Янги йил байрами олдидан Тошкент – Андижон поездига чипта топиш анча қийин бўлади, автомашинада қайтиш учун эса байрам арафасида йўлкира бирмунча қиммат бўлиб кетади. Бу айниқса, талабаларни қийин аҳволга солиб қўяди. Ана шундан келиб чиқиб, талабларга қулайлик яратиш, уларга кўмаклашиш мақсадида ушбу хайрли ишга қўл урдик”, - дейди Андижон Транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов.
Бундан ташқари, имкон қадар кўпроқ талабаларни олиб келиш учун йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомобиль эгаларини ушбу хайрли ишга қўшиш таклифи билдирилди.
Автомашиналар 27 декабрь сешанба куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидан соат 12:00 да Андижонга жўнайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган андижонлик талабалар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.
93views0replies
-1

Комментарии