Поиск
RUUZ

Политика

Халқаро конгресс марказида Қасим-Жомарт Тоқаевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутлади.

30views0replies
0

president.uz

Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар.
Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.
30views0replies
0

Комментарии