Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда Damas юқори тезликда Lada'га урилиб, думалаб кетди: қурбон бор

ИИВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

183views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда юз берган йўл транспорт ҳодисасида Lada автомобили ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат 18 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган.
Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Damas автомобили қизил чироқда тўхтамай, Lada автомобилига келиб урилган. Оқибатда, Lada ҳайдовчиси кучли зарба таъсирида ташқарига отилиб кетган.
Lada ҳайдовчиси ва Damas автомобилининг 2 та йўловчиси туман шифохонасига ётқизилган. Лекин олган оғир тан жароҳатлари оқибатида Lada ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
183views0replies
0

Комментарии