PLOS One илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, Қизилқум чўлининг Жарақудуқ ҳудудида реббахизаврид – камёб динозавр қолдиқлари топилган. Олимлар ушбу динозаврга тегишли суякларни кавлаб олган.
Олимлар динозаврнинг ушбу турига Dzharatitanis kingi деб ном берди. Улар диплодок – сайёрада яшаган энг йирик мавжудотнинг яқин қариндоши эканлиги маълум қилинган.
Жаратитанис (20 метрли) бўр даврида – 145,5-66 миллион йиллар олдин яшаган ва ўт еб тирикчилик қилган.
Реббахизавридларнинг қолдиқлари шу кунгача Жанубий Америка, Африка, Шимолий Америка ва Европада топилган.