Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент марказидаги автобус бекатида нотаниш қизга зўравонлик қилган эркак 15 суткага қамалди

Фуқаро "майда безорилик" моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди.

319views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент марказидаги автобус бекатида бир эркак ўзига нотаниш бўлган қизни таъқиб қилиб, унга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати UzNews.uz'га суд иши бўйича маълумот берди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида, очиқ суд мажлисида, туман суди судьяси Р. Рахманов раислигида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан 1971 йилда туғилган шахсга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, 2001 йилда туғилган фуқаро Тошкент вокзали ҳудудидаги автобекат олдида ўзига нотаниш бўлган ўрта ёшдаги эркак киши ноўрин хатти-ҳаракатлар билан сўкиниб жамоатчилик олдида ўзининг паст ниятларини амалга оширмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги Тошкент шаҳри Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида аризачи шаънига тегадиган ҳақоратли сўзлар билан ҳақорат қилиб, шарманда қилганини баён қилиб, суддан ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
319views0replies
0

Комментарии