• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 декабря 2022

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

294
0
UzNews.uz

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги хонадонда эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Учкўприк тумани ИИБ навбатчилик қисмидан 21 декабрь куни соат 08:30 ларда берилган хабарга кўра, туманнинг "Чорбоғ" МФЙ Юксалиш кўчасидаги уйда яшаган 1977 йилда туғилган Ш.Э. ва 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи К.Э. яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Кўздан кечириш давомида яшаш хонадонининг ёнма-ён жойлашган ётоқхонаси ва ювиниш хонасига қўлбола усулда ясалган, темирдан ишланган печка ўрнатилгани, печка шланг орқали пропан газ балонига уланиб, иситиш учун мослангани, ҳодиса содир бўлган куни хонадонда газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази ажралиб чиққани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

294
0