Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода 17 ёшли қиз йигитдан ишқий муносабатларни ошкор қилмаслик учун пул талаб қилди

Қиз бунинг учун йигитдан $3 минг талаб қилган. ИИБ қизни пулларни олаётган вақтида ушлади.

210views0replies
0

Бухоро ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 9 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида содир бўлган.
Туманнинг "Зарангари" маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.Ш. ўзига олдиндан таниш бўлган шу маҳаллада яшовчи йигитдан пул олишни режа қилади.
Аниқланишича, 17 ёшли қиз у йигит билан ўрталарида бўлган ишқий муносабатлар тўғрисида боланинг оила- аъзоларига айтмаслик ва туман ИИБга ёзган аризаси юзасидан даъво ва эътирози йўқлигини ёзиб бериш эвазига 3 000 АҚШ доллари беришини талаб қилади.
Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Дилкушо" маҳалласида талаб қилинган пуллардан, 1 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
210views0replies
0

Комментарии