Поиск
RUUZ

Общество

Блогер Шоҳида Саломова туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда

Шахиня Королева номи билан танилган блогерга суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.

273views0replies
0

Youtube

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасидан ижтимоий тармоқлар орқали 1970 йилда туғилган А.Г. Facebook тармоғида унга туҳмат қилиб, ҳақорат қилган Ш.С.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Ўтказилган текширув жараёнида олинган экспертиза хулосасига кўра, Ш.С. томонидан А.Г.га нисбатан айтилган аудиоёзувларда ҳақоратли сўзлар мавжудлиги аниқланган.
Ш.С.нинг ҳаракатларида ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми ва 140-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли гумон қилинувчи сифатида терговга жалб қилинган.
Жиноят иши доирасида Ш.С.нинг руҳий ҳолатини текшириш мақсадида унга нисбатан суд-психиатрик экспертиза тайинланган. Суд ажримига асосан гумон қилинувчи Ш.С. тиббий муассасага жойлаштирилган. Тергов жараёнида барча процессуал талабларга тўлиқ риоя этилиб, Ш.С.нинг адвокати тергов жараёнида иштирок этиши учун ҳеч қандай монеликлар йўқлигини маълум қиламиз. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
273views0replies
0

Комментарии