Поиск
RUUZ

Общество

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 3 миллиард доллардан ортиқ шартнома имзоланди — рўйхат

Асосий ҳужжатлар қаторига тўқимачилик мажмуаси ва мультимодал транспорт-логистика марказини қуриш, Artel маиший техника ишлаб чиқариш, Chevrolet автомобиль тўпламларини етказиб бериш ва бошқа шартномалар киради.

42views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган ҳужжатлар имзоланди.
Хусусан, Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида шартнома, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги конкрет инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини кўзда тутувчи "Йўл харитаси" имзоланди.
Энг йирик ҳужжатларга қуйидагилар киради:
— Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва агросаноат комплекси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури (1 317,9 млн доллар);
— Chevrolet русумли автомашиналар комплектлари ва бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича келишув (500 млн доллар);
— Чимкент шаҳрида тўқимачилик мажмуасини қуриш лойиҳаси бўйича ўзаро англашув меморандуми (лойиҳа қиймати 98 миллион доллар)
— "Ангрен-Поп-Қўқон-Андижон-Савай" темир йўл участкасида сигнализация ва алоқа тизимини модернизация қилиш (76,4 млн. доллар);
— Ўзбекистонда мультимодал транспорт-логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми (70 млн доллар);
— Artel маиший техника ишлаб чиқариш бўйича лицензия шартномаси (55 млн доллар);
— "Қозоғистонда кичик ҳажмдаги йиғиш усули бўйича Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишув (50 млн АҚШ доллари);
— Остонада керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини бошлаш тўғрисидаги келишув (40 млн доллар) ва бошқалар.
Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларида геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми, энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва Самарқанд ва Туркистон шаҳар ҳокимликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
42views0replies
0

Комментарии