Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи жазоланди — видео

Ўқитувчи ўқувчини чиқариб юборган. Кейин, ўқувчи синфга деразадан кириб, ўқитувчини ҳақоратлаган.

722views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида ўқитувчи дарсда ўзини тутолмаган ўқувчини калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 16 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида география дарсида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан мактабнинг навбатдан ташқари педагоглар кенгаши йиғилиши ўтказилган. Кенгаш баённомасига кўра, ўқитувчи С.Ҳ. география дарсида тўп ўйнаб ўтирган ўқувчи Д.Э.ни дарсга халақит бермаслиги юзасидан бир неча бор огоҳлантирган ва синф хонасидан чиқариб юборган.
Шундан сўнг, ўқувчи синфга деразадан кириб, ўқитувчини ҳақорат қилган. Ушбу ҳолатдан кейин ўқитувчи жаҳл устида ўқувчини калтаклаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21-умумтаълим мактаби география фани ўқитувчиси С.Ҳ.га нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўқитувчи ва ўқувчининг онаси билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида ўқитувчи бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, ўз ишидан пушаймонлигини билдирган. Ўқувчининг онаси эса боласининг шўхлигини таъкидлаб, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини айтган.
722views0replies
0

Комментарии