Поиск
RUUZ

Общество

ИИВ автобус йўлагида ҳаракатланган ҳайдовчиларга қандай жазо белгиланишини маълум қилди

Тошкентда жамоат транспорти учун янги ажратилган йўлаклар яратилмоқда. Яқин келажакда Тошкент шаҳри марказида умумий узунлиги 475 км бўлган 34 та автобус йўлаклари пайдо бўлади.

151views0replies
0

UzNews.uz коллажи

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилишича, яқин бир ҳафта ичида асосий — Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли кўчалари бўйлаб йўлакчалар ташкил этилади. Қолган кўчаларда эса 1-2 ой ичида тўлиқ ташкил этилади.
Қайд этилишича, 20 декабрь кунидан бошлаб, Амир Темур хиёбонидан Амир Темур Шоҳ кўчаси бўйлаб, Юнусободгача алоҳида йўлак учун йўл чизиқлари чизиш ишлари бошланди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ ходими Ойбек Раҳмоновнинг айтишича, ЙҲХБнинг 132-бандига кўра, йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган йўлакда бошқа транспорт воситаларининг тўхташи ва ҳаракатланиши тақиқланади. 
Ҳеч қандай сабабсиз мазкур тасмага ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар учун МЖтКнинг 128-моддасига кўра, БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм), ажратилган тасмада сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар учун эса МЖтКнинг 128-6-моддасига кўра БҲМнинг 2 баравари миқдорида (600 минг сўм) жарима жазоси белгиланади.
151views0replies
0

Комментарии