Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда бир гуруҳ қизлар муштлашишди

Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

233views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда қизлар ўртасида жанжал юз берганлиги акс этган видеохабар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 13:00 ларда Пахтаобод тумани “Муаззимбой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Гумбаз” ошхонаси олдида шу туманинг “Қашқар” МФЙда яшовчи 3 нафар опа-сингиллар М.Н, М.И ва М.А.лар ҳамда уларга олдиндан таниш бўлган “Наврўз” МФЙда яшовчи С.С. ва С.Ю.лар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалнинг келиб чиқишига М.Н томонидан С.Ю.га ҳақоратли сўзларнинг айтилганлиги сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, чора кўришлик учун ЖИБ Пахтаобод тумани судига юборилган.
233views0replies
0

Комментарии