Поиск
RUUZ

Общество

Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади

Шавкат Мирзиёев ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

124views0replies
0

Президент Матбуот хизмати

Бугун, 20 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини ўқиб эшиттирмоқда.
Давлат раҳбари биринчи йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.
Унинг айтишича, биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади.
“Кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади.
Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади", - президент.
Давлат раҳбари маъмурий ислоҳотларнинг яна бир қатор жиҳатларини очиқлади: Хусусан:
- вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб ўзи жавоб беради;
- вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади;
- вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради;
- қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади;
- маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилинади.
124views0replies
0

Комментарии