Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон воқеалари ҳақида гапирди

Қорақалпоғистон ташвиши — бутун Ўзбекистон ташвиши — Мирзиёев.

67views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида Қорақалпоғистон воқеалари ҳақида гапирди. 
"Ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз – бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди.
Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди.
Биз учун “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши”, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади", — деди Шавкат Мирзиёев
Шунингдек, Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этиш бизнинг эзгу мақсадимиз, дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари.
Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир, дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
67views0replies
0

Комментарии