Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда “103” ҳайдовчисини дўппослаб, машинага зарар етказган бемор 2 йилга қамалди — видео

Тез тиббий ёрдамни чақириб, шифокорлар етиб келганидан кейин уларни калтаклаган 22 ёшли йигитга жазо тайинланди.

309views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирув асосида бемор турган жойга борганида беморлиги айтилган 22 ёшли йигит 103” бригадаси ҳайдовчисини калтаклагани ҳақида хабар бергандик.
У шунингдек, бригададаги бошқа шифокорларга ҳам куч ишлатиб, ТТЁ автомашинасига ҳам жиддий зарар етказган.
Тошкент шаҳар судларининг UzNews.uz’га маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида туман суди судьяси Рустам Раҳмонов раислигида кўриб чиқилган ишда судланувчи эълон қилинган айбга тўлиқ иқрор эканини билдирган.
Судланувчи томонидан тез тиббий автомашинасига жами 4 млн 392 минг 740 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Судланувчининг айтишича, маст ҳолатда бўлгани сабаб нима қилаётганини англамаган. “Ўзим жуда кўп ичиб юборганлигим учун аниқ бўлган ҳолатни эслолмайман. Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман”, - деди у.
Суди ҳукм билан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этган 22 ёшли йигит 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
309views0replies
0

Комментарии