Поиск
RUUZ

Реклама

Tashkent City Mall Ўзбекистонни жаҳон ритейли харитасига чиқаришга интилмоқда

Каннда савдо кўчмас мулки соҳасидаги MAPIC халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкентда қурилаётган Tashkent City Mall СКМ лойиҳаси ҳам намойиш этилди.

82views0replies
0

27 йилдан бери MAPIC халқаро кўргазмасида соҳадаги энг прогрессив лойиҳалар тўпланмоқда. Бозор профессионаллари савдо объектларини намойиш этишади, муҳокамалар ўтказишади, ривожланиш учун имкониятларни аниқлашади ва келишувлар тузишади. Бу йил иштирокчилар Каннга чакана савдо соҳасидаги фундаментал ўзгаришларни ўрганиш учун йўл олишди.
Тадбирга 5 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар ва 75 давлатдан 1600 та чакана савдо корхоналари йиғилишди. Бу йилнинг мавзуси – «Инсонлар, сайёра, фойда». Қатнашчилар девелоперлик лойиҳалари ва инновацион ечимларни тақдим этишди. Яқин Шарқ ва Осиё лойиҳалари ташриф буюрувчилар ва экспертларнинг асосий эътиборини тортишди. Лойиҳалар орасида Tashkent City Mall СКМ ҳам бор, лойиҳа стенди эса MAPIC 2022 кўргазмасида энг кўп ташриф буюрилган стенд деб тан олинди.
Тадбир доирасида Tashkent City Mall ўзининг ноёб концепциясини намойиш этди, очилиш арафасидаги режаларини маълум қилди ҳамда Ўзбекистон шиддат билан ривожланаётгани ва бизнес учун очиқлигини намоён қилди. СКМ қурилиш вақтидаёқ халқаро аренада мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини мустаҳкамлашда фаол иштирок этмоқда ва экспертлардан юқори баҳолар олмоқда.
Жорий йилнинг июль ойида кўчмас мулк соҳасида Лондонда ўтказилган International Property Awards 2022 халқаро лойиҳалар танловида лойиҳа «Ўзбекистондаги энг яхши кўп функционал мажмуа» номинациясида ғолиб бўлди. Ноябрь ойида Москвада ўтказилган Global Retail Real Estate Awards 2022 халқаро мукофотининг IV финалида эса СКМ «Қурилиш босқичидаги энг яхши катта савдо маркази» деб тан олинди.
Tashkent City Mall СКМнинг очилиши 2023 йилнинг август ойига режалаштирилган. 250 000 квадрат метр майдонда жойлашадиган 300 дан ортиқ чакана нуқталар, гастрономик ва кўнгилочар концепция кўплаб халқаро брендларни ўзида бирлаштиради.
Tashkent City Mall СКМнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинишича, микс-бренд жаҳоннинг ҳали Ўзбекистон бозорида тақдим этилмаган етакчи брендларини ўз ичига олади.
Тарихий Ўзбекистон маданий алмашинув жамланадиган маскан ва халқаро савдо нуқтаси бўлган. Мамлакат ички бозорни ривожлантириш истиқболларига дунё жамоатчилигининг қизиқишини оширган ҳолда ўз йўлини давом эттирмоқда. Tashkent City Mall эса Марказий Осиёда янги савдо хабига айланиб бормоқда.
Батафсил маълумотни www.tcmall.uz сайти ёки (+998) 95 024 77 77 телефон рақами орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида
82views0replies
0

Комментарии