Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон кейинги йилда 4,5 млрд доллар ташқи қарз олишни режалаштирмоқда

Умумий давлат қарзи миқдори 2022 йил охирида 29,2 млрд доллар, 2023 йил охирида эса 32,6 млрд доллар бўлиши прогноз қилинмоқда.

42views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистоннинг келаси йилдаги давлат ташқи қарзини 4,5 млрд долларга тушириш режа қилинмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Молия вазири Тимур Ишметов маълум қилди.
Мажлисда вазирнинг ахборот беришича, 2022 йил якунлари бўйича давлат қарзи 29 млрд 215 млн долларни ташкил этиши кутилаётган бўлса, кейинги йил (2023 йил) 32 млрд 62 млн долларни ташкил этиши кутилмоқда. Бунда ташқи қарзнинг ЯИМда миқдори келгуси йилда ҳам жорий йилдаги каби 36 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, вазир Депутат Ботир Мардаевнинг cўровига асосан маълум қилишича, “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунда давлат ташқи қарзининг энг юқори миқдори ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги, 50 фоизга етганда ҳукумат томонидан бюджет харажатларини мақбуллаштириш борасида чораларни кўриш, қарз инфраструктура ва ижтимоий соҳаларга йўналтириш белгиланган.
"2020 йилда пандемия бошланди ва харажатларни оширишга мажбур бўлдик. Шу жумладан, дефицитни ва уни молиялаштириш учун ҳам қарз маблағларини 5 млрдга оширишга мажбур бўлдик. Кейинги йилдан (2023 йил) бошлаб жами қарзни 4,5 млрдга туширишни режа қилганмиз", - деди вазир.
Депутатлар 2023 йилги давлат бюджети ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
42views0replies
0

Комментарии