• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 декабря 2022

Cовет даврида қатағон қилинган 173 нафар ўзбекистонлик оқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди.

19 декабря 2022
391
0
Олий суд

Республика ишчи гуруҳи томонидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан таклифлар киритилганди.

Бугун, 19 декабрь куни ушбу таклифлар Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий судида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 1-уй манзилида) мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 173 нафар шахсга оид жиноят ишлари апелляция тартибида кўриб чиқилди.

Шундай қилиб, 173 нафар шахсга оид жиноят ишлари апелляция тартибида кўриб чиқиб, уларнинг барчасини оқлади.

 Олий суднинг ҳукми билан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонларининг рўйхатини билан ушбу ҳавола орқали таниши мумкин.

19 декабря 2022
391
0