• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 декабря 2022

Қашқадарёда Spark ва “ГАЗ-53” тўқнашиши натижасида 2 киши вафот этди

Spark ҳайдовчиси ўзидан олдиндаги юк машинаси билан тўқнашиши натижасида ЙТҲ содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

320
0
Иллюстрация / UzNews.uz

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2022 йил 19 декабрь куни тахминан соат 07:15 ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 73 км.да содир бўлган. 

Косон туман “Пудина” ҚФЙ ҳудудида Миришкор тумани “Зафаробод” МФЙда яшаган ҳайдовчи Б.Н. Spark'ни “Қарши-Косон” йўналиши бўйича бошқариб бориб, бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган Косон тумани Мудин қишлоғида яшовчи М.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-53” билан ЙТҲ содир этган.

Натижада, Spark ҳайдовчиси Б.Н. олган оғир тан жароҳати боис воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчиси Н.С. эса олган тан жароҳатлари боис шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

320
0