Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда «ERP. Ҳақиқий вақтда бизнесни бошқариш» бизнес-нонуштаси бўлиб ўтди

13 декабрь куни ўтказилган тадбир SOFTWARE RUN, SAPRUN томонидан SAP билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

30views0replies
0

Тадбирда 40 га яқин банклар, ишлаб чиқариш компаниялари, кимё саноати, авиакомпаниялар ва энергетика соҳалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ERP концепцияси ва бизнесда асосий бошқарув тизими сифатида ERP-тизимлардан фойдаланишнинг афзалликлари муҳокама қилинди.
Ишлаб чиқариш, сотиш, таъминот ва молиявий хизматлар учун ягона маконда ишни ташкил этиш концепцияси актуал бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади, чунки у бутун ташкилот учун энг яхши молиявий натижага эришиш учун компания бўлинмаларининг максимал интеграциясини таъминлайди. Ташкилот даражасидаги ягона тизим ахборотни узатишда инсон омили билан боғлиқ хатоларни бартараф этиш имконини беради.
SAP компаниясидан тўртинчи авлод ERP – SAP S/4HANA ушбу маҳсулотни ҳам йирик компаниялар, ҳам кичик бизнес учун мақбул қиладиган бир қатор хусусиятларга эга:
1. SAP нинг ўз ишланмаси – SAP HANA маълумотлар базаси кун давомида фойдаланувчилар томонидан ҳал қилинадиган транзакция ва аналитик вазифаларда энг юқори даражадаги тез ишлашни таъминлайди;
2. Турли бизнес-функциялар учун персоналлаштирилган иш жойларига эга шахсий компьютерлар ва смартфонларда ишловчи янгиланган SAP S/4HANA интерфейси ходимларнинг самарадорлигини оширишга имкон беради;
3. SAP S/4HANA ечимини шахсий маълумотлар маркази ёки булутли обунага ўрнатиш мумкин бўлиб, бу TCO (эгалик ва қўллаб-қувватлашнинг умумий қиймати) мувозанатини сақлаш имконини беради.
SAP S/4HANA – бу компанияни сифатли янги босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган барча техник ва ташкилий афзалликларга эга кучли воситадир.
ERP-тизимларни жорий этиш лойиҳалари узоқ ва мураккаб деган стереотип фикрлар билан ўралган. Бизнес-нонушта доирасида қандай қилиб тез ва муваффақиятли жорий этишни таъминлаш ҳақида айтиб берилди. Шунингдек, хавфларни камайтириш, имкон қадар ички жараёнларни тайёрлаш ва функционал чегараларни аниқлаш учун лойиҳа бошқарувини қандай ташкил қилиш кераклиги ҳақида гапирилди.
Бундан ташқари, SAP компаниясидан бўлган Фёдор Колесников ERP-тизимни жорий қилишдан олдин қандай текширув ўтказилишини ва уни ўрнатишнинг афзалликларини қандай аниқлаш ва ҳисоблаш мумкинлигини ҳақида айтиб берди. Фойдани ҳисоблаш учун SAP Value Management Tool воситаси намойиш этилди.
Иштирокчилар ERP-тизимдаги молиявий ва логистика жараёнлари учун ечимларнинг демо-мисоллари, шунингдек, маълумотларни таҳлил қилиш ишлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.
SAPRUN ва SOFTWARE RUN тадбирни SAP билан ҳамкорликда ўтказди. SOFTWARE RUN тижорий директори Роман Инюшкин ERP ни татбиқ этиш лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишдаги тажриба ҳақида айтиб берди. SOFTWARE RUN компанияси – Ўзбекистон, Грузия ва Арменияда фаолият юритувчи SAP нинг янги ҳамкори бўлиб, сизга компаниянгиз ва соҳангиз учун жорий этиш масалалари бўйича маслаҳат беришга тайёр.
Қуйидагиларни амалга ошираётган бўлсангиз, компания билан боғланишингиз мумкин:
– ERP ни жорий этиш лойиҳасини режалаштираётган бўлсангиз;
– сотиш, таъминот ёки молиявий бошқарувнинг алоҳида жараёнларини автоматлаштираётган бўлсангиз;
– тўхтаб қолган ва ҳаракат амалга оширилмаётган ERP лойиҳасини ривожлантиришга қизиқаётган бўлсангиз.
Реклама ҳуқуқлари асосида
30views0replies
0

Комментарии