Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил минг нафардан ортиқ болага янги йил учун “Президент совғаси” топширилади — фото

Ота-она қаровисиз қолган ва ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига “Президент совғаси” берилади.

81views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Ҳар йилнинг сўнгидаги анъанага кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун мўлжалланган “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Бугун, 19 декабрь куни Тошкентда “CRAFERS” қандолатчилик фабрикасида “Президент совғаси”ни қадоқлаш, безаш ва ҳудудларга жўнатиш жараёнларига доир тадбир бўлиб ўтди.
3 дан 15 ёшгача бўлган 10 минг нафар болага мўлжалланган “Президент совғалари” таркибига президентнинг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.
Шунингдек, жорий йилда мазкур совғалар таркибига Меҳрибонлик уйлари, Оилавий болалар уйлари, SOS болалар маҳаллалари ҳамда “Меҳрли мактаб”нинг 12 ёшдан катта бўлган 1095 нафар тарбияланувчилари учун замонавий электрон китоблар ҳам киритилди.
“Президент совғаси” мамлакатнинг 10 та ҳудуди — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларига "Ўзбекистон ҳаво йўллари" орқали, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларига ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари кузатуви остидаги автотранспорт воситаларида етказилиши режалаштирилган.
Бугун мазкур “Президент совғаси”нинг дастлабки карвони Тошкент шаҳридан жўнаб кетди.
“Президент совғаси” жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари болаларга ҳудудий ҳокимликлар томонидан тантанали тарзда топширилади.
81views0replies
0

Комментарии