Поиск
RUUZ

Общество

Қалин туман Тошкент ва Наманган аэропортлари фаолиятини вақтинча чеклади

Туман 20 дан ортиқ рейсларни бошқа вақтга кўчириш ёки муқобил аэродромларга жўнатишга мажбур қилди.

32views0replies
0

Uzbekistan Airports

Ноқулай об-ҳаво шароити Uzbekistan Airways'нинг HY-614 (Москва-Тошкент) рейсини Бухоро муқобил аэродромига жўнатишига мажбур қилди. Бортида 214 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 03:23 да Бухорога қўнди. HY-426 (Деҳли-Тошкент) рейси ҳам Бухоро аэропортига йўналтирилди. Кўриш яхшиланганидан кейин иккала самолёт ҳам Тошкентга учиб кетди. 
Uzbekistan Airways'нинг HY-23/24 (Тошкент-Бухоро-Тошкент) рейси ҳам кечиктирилди. Самолёт маҳаллий вақт билан 10:52 да Бухорога қўнди. 11:53 да жўнаб кетди.
Бундан ташқари, қуйидаги рейслар Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди:
Uzbekistan Airways'нинг
— HY-9662 (Екатеринбург - Тошкент);
— HY-3196 (Сеул - Тошкент);
— HY-274 (Истанбул - Тошкент);
— HY-708 (Владивосток - Тошкент);
— HY-9646 (Москва - Тошкент) рейслари;
Шунингдек, AFL1870 "Аэрофлот"нинг (Минералне Води - Тошкент) рейси.
Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги парвозлар йўналтирилди:
Uzbekistan Airways'нинг
— HY-18 (Нукус - Тошкент);
— HY-336 (Жидда - Тошкент);
— Озарбайжоннинг Azal авиакомпанияcининг AHY5031 (Боку – Тошкент) рейси;
— Fort Aero'нинг FRX513 чартер рейси.
Uzbekistan Airways'нинг HY-9802 (Перм-Наманган) рейси Фарғона аэропортига йўналтирилди ва маҳаллий вақт билан 01:51 да қўнди.
HY-9620/9619 (Москва - Наманган - Москва) рейси 18 декабрдан 19 декабрга ўзгартирилди. Самолёт белгиланган аэропортга маҳаллий вақт билан 16:10 да жўнайди.
19 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:40 га белгиланган HY-9619 (Наманган – Москва) рейси 20 декабрга кўчирилди. Uzbekistan Airways'нинг HY-9805 (Наманган-Самара) ва HY-9806/9829 (Самара-Наманган-Екатеринбург) рейслари ҳам ўзгартирилди.
Наманганда об-ҳаво яхшиланмагунча қуйидаги рейслар вақти ўзгартирилди:
— S7 авиакомпаниясининг SBI5567/5568 (Новосибирск — Наманган — Новосибирск);
— Air Arabia авиакомпаниясининг G785 (Наманган - Шаржа);
— G785 Air Arabia (Харжа – Наманган – Шаржа)
— WZ4483/4484 Red Wings (Москва - Наманган - Москва);
— J9645 Jazeera Airways (Қувайт - Наманган - Қувайт).
Наманган аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш учун чекловлар ҳамон амалда.
32views0replies
0

Комментарии