• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 19 декабр 2022

Давлат IT-сертификат ёки ўқиш учун сарфланган харажатнинг 50 фоизини қайтаришни бошлади

Компенсацияни олиш учун талабгор my.gov.uz орқали ариза топшириши керак бўлади.

856
0
UzNews.uz

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар my.gov.uz орқали ариза топшириб, халқаро сертификат ёки ўқишга сарфлаган харажатларининг 50 фоизини қоплатиб олишлари мумкин. Бу ҳақда порталнинг Telegram-каналида маълум қилинди.

Талабгор 16 ёшга тўлмаган бўлса, аризани тўлдиришда ота-онаси ёки васий ҳақидаги маълумотларни келтиради.

Аризани кўриб чиқиш, сертификатни текшириш ва пластик картага пул маблағини тушириб бериш муддати 17 иш кунида амалга оширилади.

Имтиҳон харажати махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасидан мурожаат этилганида компенсация қилинади.

Сертификат йўналишларига:

— Coursera

— Oracle

— Udemy

— Microsoft

— Google ва бошқалар киради.

Онлайн аризани ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин.

856
0