Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда Lacetti бошқарувида бўлган 18 ёшли йигит дарахтга урилиб, ҳалок бўлди

2004 йилда туғилган йигит қариндошининг машинасини уйидан олиб чиқиб кетган.

182views0replies
1

Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятида катта тезликда ҳаракатланаётган Lacetti русумли автомашина дарахтга бориб урилди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 17 декабрь куни соат 00:40 атрофида Узун тумани Қорашиқ маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда Сариосиё-Узун йўналишида ҳаракатланаётган 18 ёшли Lacetti ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилиб, ЙТҲ содир этган. 
Қайд этилишича, машинада ҳайдовчи билан бирга бир нафар йўловчи ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган, йўловчи эса шифохонага олиб кетилган.
“Оқ Lacetti катта тезликда ўтиб кетди. Биздан ўтди-да машина силтана бошлади. Кейин, ағдарилиб, чанг бўлиб кетди. Қолганини кўриб бўлмади. У ерга югуриб бордик. Биз болаларни машинадан чиқариб олдик. Биринчиси болани аҳволи яхши эди. Кўзи очиқ ўтирганди. Шифохонага олиб кетаётган вақтимизда шифокор яна бир текширайлик деб, текширганди жони узилган экан”, - деди гувоҳлардан бири.
Қайд этилишича, ҳайдовчи бошқарув вақтида тезликни оширгани учун бошқарувни йўқотган.
182views0replies
1

Комментарии