Поиск
RUUZ

Реклама

Skyline Towers Янги йил шарафига якуний чегирмалар ҳақида эълон қилади

Клуб-уйнинг яратувчилари қурилиш якунлангани ҳақида эълон қилишди ва Skyline Towers нега 5 юлдузли меҳмонхона билан тенглаштириш мумкинлиги ҳақида айтиб беришди.

48views0replies
0

Skyline Towers қурилиши якунланди, ҳозирда дизайнерлар томонидан интерьердаги якуний ишлар олиб борилмоқда.
Янги йил шарафига Skyline Towers апартаментлар харидорларига 23 млн сўм миқдорида қўшимча чегирма тақдим этади. Чегирма исталган тўлов усулида амал қилади – ҳатто муддатли тўлов учун ҳам. Шунингдек, тўлов шаклига боғлиқ бўлган бошқа чегирмалар ҳам мавжуд.
Ҳаёт ҳашаматли меҳмонхоналардагидек
Лоббида консьерж мавжуд. Сервис эса – фақатгина афзаллик эмас. Унда клуб-уйда яшаш тарзи қурилади.
Бош ўзгачалик – бу клуб қават. Тасаввур қилинг: апартаментингизга қўшимча равишда 400 квадрат метрдан ортиқ фойдали майдонга бепул эга бўласиз.
Бу ерда офис-зона фитнес-зал, конференц-холл ва болалар учун ўйин майдони жойлашган.
Skyline Towers барчани томга чиқишга таклиф қилади. Бу ерда жойлашган инфинити-бассейндаги сув худди 13-қаватдан оқиб тушаётгандек бўлади, лекин бассейн ҳатто болалар учун ҳам хавфсиздир.
Шунингдек, бу ерда ҳаммом ва барга эга лаунж-зона мавжуд. Томдаги терраса очиқ Wi-Fi зонаси билан ҳам жиҳозланган.
Хавфсиз ҳовли ва автотураргоҳ
Ҳовлига автомобиллар кира олмайди. Бу ерда сайр майдонлари, 3 даражали лаунж-зона ва ҳатто сунъий шаршара ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, доимий видеокузатувга эга ерости автотураргоҳи бор. Ҳовли ва автотураргоҳ ҳудудига бегоналар кира олмайди. Skyline Towers туну кун ишлайдиган қўриқлаш хизматининг кузатувидадир.
Тошкент марказидаги тинч туман
Skyline Towers Нукус кўчасининг иккинчи линиясида жойлашган. Трасса шовқини деразаларгача етиб бормайди, лекин жойлашув қулай бўлиб қолаверади. Пиёда етиб олса бўладиган яқинликда супермаркетлар, фитнес-марказлар, болалар боғчалари ва мактаблар, тиббиёт марказлари, шунингдек, Миробод бозори мавжуд.
Яхши ҳаёт учун апартаментлар
Skyline Towers да майдони 54,1 кв.м. дан 107 кв.м. гача бўлган апартаментлар мавжуд. Янада кўпроқ майдонга эга бўлиш учун иккита хонадонни бирлаштириш мумкин.
Барча апартаментлар эркин планировкада берилади. Бу дизайн-лойиҳага мувофиқ хоналарнинг керакли ҳажмини танлаш орқали планировкани тўлиқ ўзгартириш мумкинлигини англатади.
Апартаментлар ҳақиқатдан ҳам кенг. Шифт баландлиги — 3 метр 40 сантиметр. Юқори шифтга қўшимча равишда, хонадонларда чиройли витраж деразалар ўрнатилган.
Хонадонларда барча коммуникациялар мавжуд — электр энергияси, сув ва газ. Иситиш газли, ҳар бир хонадонга олдиндан қозон ўрнатилади.
Skyline Towers да 20 фоиздан камроқ бўш апартаментлар қолмоқда. Чегирма 2022 йилнинг охиригача амал қилади.
Батафсил маълумотни +998 55 500-00-77 телефон рақами ва @skyline_towers Instagram-саҳифаси орқали олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида
48views0replies
0

Комментарии