Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда электровоз йўлдан ўтаётган Damas'ни уриб юборди

Туман сабаб Damas ҳайдовчиси электровозни кўрмай қолган.

102views0replies
0

Андижон вилояти ИИБ

2022 йил 17 декабрь куни соат 13:50 ларда Андижон вилояти Избоскан тумани ҳудудидан ўтган "Пойтуғ" темир йўл оралиғи 169 км 10 пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида UZLR 0307-сонли электровоз ҳамда Damas автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, 1988 йилда туғилган Б.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган Damas'да темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида туман тушганлиги сабабли ҳаракатланиб келаётган электровозни кўрмай қолиши оқибатида унинг йўлига чиқиб юборган.
Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
102views0replies
0

Комментарии