Поиск
RUUZ

Реклама

RABAD – катта режалар қураётганлар учун

Пойтахт ҳаётининг бўлғуси марказида жойлашган RABAD қурилиш савдо марказида фойдали шартлар асосида савдо майдонларининг сотуви бошланмоқда.

573views0replies
1

Пойтахтнинг янгиланган бош режасига ноёб «шаҳардаги шаҳар» – «Янги Ўзбекистон» боғи туманидаги «Янги Тошкент» концепцияси интеграция қилинган. Бу ерда зарур инфратузилмани яратиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда – метрополитеннинг янги қисмидан бошлаб, яшаш мажмуаларини ўз ичига олувчи ижтимоий объектларгача.
Шарқий қисмда жойлашадиган айнан «Янги Тошкент» туманида бизнес-марказлар, яшаш уйлари ва кўнгилочар жойларни ўз ичига оладиган 29 та объект бўлади – ва айнан шу ерда ўз қурилиш, таъмир ва уй шинамлиги учун бўлган маҳсулотларга эга павильонларни бирлаштирувчи замонавий RABAD қурилиш савдо маркази пайдо бўлади.
RABAD қурилиш брендлари, дилерлар, дистрибюторлар ва салоҳиятли сармоядорларга ушбу ноёб лойиҳанинг бир қисми бўлишни ва фойдали шартлар асосида кўчмас мулк харид қилишни таклиф қилади. Мавжуд вариантлар – ўз бизнесингизни кенгайтириш ёки келгусида ижарага бериш учун кадастрга эга тижорий бино ва дўконларни харид қилишдир.
Лойиҳа концепцияси
Савдо мажмуасига RABAD номи берилди, ушбу сўзнинг илдизи «шаҳар атрофи» деб таржима қилинувчи арабча «рабаз» – رابز сўзига бориб тақалади. IX-XII асрларда рабад ўрта асрлик мусулмон халқнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётининг маркази ҳисобланган. Бу жойда шаҳар бозорлари ва ҳунармандларнинг уй хўжаликлари бўлган.
Рабад ўзининг замонавий рўёбини уч қаватли савдо маркази образи – ҳар бир ташриф буюрувчи излаган нарсасини топа олиши, қурилиш компаниялари эса ўз маҳсулотларини фойда билан ва кенг тақдим эта оладиган 2,6 гектар майдонли маконда топган.
Лойиҳанинг асосий мақсади – истеъмолчи учун Европа даражасидаги қулайликни яратиш ҳамда сифатли қурилиш материалларини излаш ва харид қилишда танловни енгиллаштиришдир. Савдо марказининг ҳудудида замонавий ҳаёт ва қулайлик учун зарур бўлган 350 дан ортиқ қурилиш ва пардоз материаллари, уй ва шинамлик учун маҳсулотлар, электротехника қурилмалари, иқлим тизимлари, хавфсизлик ва автоматизация тизимлари, мебель ва тайёр мебель буюмлари шоурумлари учун фурнитура, ҳовли ва боғ учун қурилмалар, маиший анжомлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар бўйича импорт ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг дўконлари жойлашади. Дўконларда маҳсулотлар кенг ассортиментда ва турли нарх сегментида тақдим этилади.
Ташриф буюрувчилар қулайлиги учун умумий зоналарда дам олиш жойлари, фуд-корт, ибодат учун хоналар, вендинг аппаратлар, банклар бўлинмалари, эскалаторлар ва паркинг кўзда тутилган. Бутун савдо марказида пол қоплами сифатида керамогранит ишлатилади – табиий ва чидамли материал.
Шунингдек, дўконларга қулай ташриф буюриш учун ҳар бир қаватда юк лифтлари бўлади, бинода эса тоза ҳаво ва қулай ҳарорат бўлиши учун марказий вентиляция ва кондиционерлаш тизими ишлайди.
Афзалликлар
Ижарачи ва майдон эгалари ўз вақтлари ва ресурсларини жиҳозлашга сарфлашлари керак бўлмайди, чунки майдонларда сотувни бошлаш учун барча зарурий нарсалар бўлади.
Майдонлар харидорларга тайёр конфигурация – white box пардози билан топширилади. Бу энг қийин таъмирлаш ишлари бажарилган бўлишини англатади, охиргилар эса текис девор, керамогранитдан бўлган пол ва шиша эшик, шунингдек, электр узатмалари ҳамда марказий вентиляция ва кондиционерлаш тизимига эга дўконларни олишади. Шунингдек, харидор талаби билан алоҳида майдонлар сув ўтказиш ва канализация каби қўшимча муҳандислик тизимлари билан жиҳозлаб берилиши мумкин.
Бундан ташқари, барча майдонлар сигнализация ва ўт ўчириш тизимлари билан жиҳозланади. 24/7 тартибида ишлайдиган қўриқлаш видеокузатуви савдо марказининг ҳудудида шахсий хавфсизлик, маҳсулот ва объектларнинг хавфсизлигини кафолатлайди.
Майдон эгалари ва ижарачилар учун яна бир қулайлик – турли тоифадаги омборхона майдонларидан туну кун фойдалана олиш имкониятидир. Омборхона ҳудудида автомобиллар учун қулай кириш, турли ҳажмдаги юк лифтлари, юк ортиш учун платформа ҳамда видеокузатув ва сигнализация тизимига эга туну кун ишлайдиган қўриқлаш хизмати.
Оворагарчиликларсиз бизнес юритишга ўрганиб қолган тадбиркорлар учун бошқарув компанияси яратилади. Компанияга харид қилинган майдонларни бошқаришни топшириш мумкин. Шунингдек, компания майдонни ижарага бериш, шартнома тузиш, ижарачи излаш ва танлаш, зарур бўлганида майдон эгаси ва ижарачи ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш ва техник масалалар билан шуғулланади.
Бундан ташқари, бошқарувчи компания савдо марказининг қурилишига масъул бўлади: эксплуатация ва юргизишдан бошлаб, истеъмолчи оқимини йўлга қўйишгача. Савдо майдонларини харид қилган ёки ижарага олган ҳамкор ва инвесторлар бизнесни ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида фаол маркетинг ва реклама масалаларида ҳам қўллаб-қувватланади.
Савдо мажмуаси Тошкентнинг энг салоҳиятли ва шиддат билан ривожланаётган туманларидан бирида – пойтахтнинг бўлғуси ишбилармонлик ва маданий ҳаётининг марказида жойлашган. Кўнгилочар объектларнинг юқори концентрацияси ва яшил зона шарофати билан туман бизнес юритиш, яшаш ва дам олишнинг янги майдони бўлади.
Бўлғуси савдо марказининг ёнида давлат байрамларини ўтказиш учун бош майдонга айланган «Янги Ўзбекистон» боғи ва қурилаётган «Шарқий» бизнес-авиация аэропорти мавжуд. Марказ яқинида эса Олимпия шаҳарчаси, коттеж шаҳарлари, AKFA университети ва Ўзбекистон қурувчиларидан бошқа кўплаб кўп қаватли бинолар бўлади.
Шунингдек, яқин атрофда бир нечта маъмурий объектлар ҳам «комфорт» ва «премиум» тоифадаги яшаш мажмуаларининг қурилишлари олиб борилмоқда. Бош режага кўра, янги туманда 500 минг атрофида одамлар яшайди.
Савдо марказининг жойлашувидаги яна бир қулайлик – ҳам шаҳар тарафдан, ҳам йил сайин дала ҳовлилар, дам олиш зоналари, умумий овқатланиш нуқталари ва бошқа объектлар қурилаётган Тошкент вилояти тарафдан транспортдан фойдаланишдаги қулайликдир.
Тўлов шартлари
Савдо майдонларини харид қилувчиларга 24 ойгача муддатли тўлов ва узоқ муддатли ижара шартномасини тузишни ўз ичига оладиган қулай тўлов тизими тақдим этилади.
Савдо офиси: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 170-уй
Телефон: +998 78 113 06 31
Веб-сайт: rabad.uz
Instagram: @rabad_uz
Facebook: @rabaduz
Реклама ҳуқуқлари асосида
573views0replies
1

Комментарии