Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳрида янги йил арчалари қаерларга ўрнатилиши маълум қилинди — рўйхат

Арчалар ўрнатилган манзилларда 25 декабрдан 5 январга қадар болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.

299views0replies
0

UzNews.uz

Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади. 25 декабрдан 5 январгача бу ерда болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси Тошкент аҳолиси ва меҳмонларини байрам сайилларига таклиф қилади. Арча ўрнатилган манзиллар қуйидагича:
Юнусобод тумани:
• шаҳарнинг бош арчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдон
Шайхонтоҳур тумани:
• «Наврўз» боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ёнида
• Tashkent city боғи
Мирзо Улуғбек тумани:
• Central Park (собиқ Тельман) боғи
• «Янги Ўзбекистон» боғи
• «Локомотив» боғи
Чилонзор тумани:
• Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
• “Humo Arena” муз саройи олдидаги майдон
Миробод тумани:
• Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Бектемир тумани:
• Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон
Сергели тумани:
• «Марказий хиёбон» боғи
Янгиҳаёт тумани:
• Index савдо мажмуаси.
Олмазор тумани:
• «Беруний» метро бекати яқинидаги майдон
Учтепа тумани:
• «Сеул эко” боғи
Яккасарой тумани:
• “NEXT” кўнгилочар-савдо маркази
Яшнобод тумани:
• Ашхобод боғи
• “Авиасозлар” саройи олдидаги майдон.
299views0replies
0

Комментарии