Поиск
RUUZ

Общество

Давлат органлари ва ташкилотларида гендер аудити амалга оширилади

Aудит давомида аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолати ўрганилади.

25views0replies
0

UzNews.uz

"Aёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Aдлия вазирлиги.
Ўзгартиришларга кўра, қонунга қуйидаги тушунчалар киритилади:
— гендер аудити – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини амалга оширишда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;
— комплекс гендер ёндашуви – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, шу жумладан, кадрлар сиёсатини аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш.
Гендер аудитининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— давлат органлари ва ташкилотларидаги аёллар ва эркаклар сони нисбатини ўрганиш;
— ўз фаолиятини комплекс гендер ёндашуви асосида ташкил этувчи давлат органлари ва ташкилотларини аниқлаш;
— аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши ҳолатини баҳолаш;
— аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Тасдиқланган уч йиллик режага мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида гендер аудити Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан амалга оширилади.
25views0replies
0

Комментарии