Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманидаги "Расулбек" фермер хўжалигида ўрганиш ишлари олиб борилган.
Мазкур ўрганиш давомида фермер хўжалик ер майдони ҳудудида 83 туп ҳар хил катталикдаги терак, жийда ҳамда туронғил дарахтлари қўпорилганлиги, шу билан бирга 3 туп дарахт шикасланганлик ҳолати аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.