Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳридаги туғуруқхоналарнинг 14 нафар мансабдор шахсига нисбатан чора кўрилди

Улар туғилиш ва ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда ахборот тизимига киритишда сусткашликка йўл қўйган.

408views0replies
0

Иллюстрация / ССВ

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Тошкент шаҳар перинатал маркази, 4-сон ва 5-сон шаҳар клиник шифохоналарининг туғруқ бўлимлари ҳамда 9 та шаҳар туғруқ комплексларининг тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолати ўрганилди. 
Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи Улуғбек Маҳмудов маълум қилди.
Ўрганиш давомида тиббиёт муассасалари томонидан туғилиш ва ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда ахборот тизимига киритилмаганлиги ва ФҲДЁ органларига юборилмаганлиги аниқланган. 
Жорий йилнинг январь ойи давомида туғилганлик ҳақидаги 390 та, перинатал ўлим ҳақидаги 3 та маълумот ахборот тизимига киритилмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумот белгиланган муддатдан кечиктирилиб киритилган. 
“Мисол учун, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси томонидан 2021 йил 9 январда туғилган фуқаро Л.С.нинг боласи ҳақидаги маълумот 11 кундан кейин, яъни 21 январда ФҲДЁ бўлимига юборилган.
Маъмурий регламентга кўра эса бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилгандан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиши ҳамда маълумотларни автоматик тарзда “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига юборилиши ва QR-код қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилиши белгиланган”, дейилади ДХА бошлиғи маълумотида.
Шунингдек, ўрганишлар давомида тиббиёт муассасалари томонидан муддат ўтиб кетган бўлсада, айрим тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритилмаганлиги аниқланган. 
Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси томонидан эса туғилиши қайд этилган 313 нафар боланинг тиббий маълумотлари ахборот тизимига киритилмаган ва ФҲДЁ бўлимига юборилмаган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.
408views0replies
0

Комментарии