Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда йил бошидан бери 5,5 млрд сўмлик пиротехника воситалари топилган

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган.

38views0replies
0

ИИВ / Коллаж UzNews.uz

Бу йил Қарийб 5,5 млрд сўмлик 7 млн 435 мингта пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди. Бу ҳақда Божхона Қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди. 
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 16 декабрь ҳолатига кўра, йил бошидан пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига доир 123 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.
Натижада, қиймати салкам 5,5 млрд сўмлик 7 млн 435 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилган. Мазкур кўрсаткич яъни олиб қўйилган пиротехника буюмларининг миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган.
Жумладан, Фарғонада 2 млн 137 минг дона, Тошкент шаҳрида 1 млн 514 минг дона, Қашқадарёда 920 минг дона, Сирдарёда 825,9 минг дона, Сурхондарёда 791,3 минг дона, Андижонда 519 минг дона пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмаси олди олинган.
Аниқланган божхона қонунбузилишларининг 24 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган, шунингдек ҳозирги кунда божхона органлари суриштирувчилари томонидан 30 та ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
38views0replies
0

Комментарии