Поиск
RUUZ

Происшествия

Янгийўлда Қишлоқ хўжалигига тегишли бино ёниб кетди

Ёнғин электр симларини эскириб кетганлиги сабабли содир бўлган.

43views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 15 декабрь куни тунги соат 23:49 атрофида Янгийўл тумани Саховат МФЙ Зиёли кўчасида жойлашган Қишлоқ хўжалигига тегишли бўлган эски ташландиқ бинода ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Янгийўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ёнғин жойига туман ФВБнинг ёнғин ўчириш бўлинмалари ФВБ МТБ бошлиғи катта лейтенант Ф.Сайфиддинов бошчилигида 23:56 да етиб боришган ва ёрдамга 1 та водавоз ва 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари чиқишган.
Аниқланишича, ёнғин натижасида туман ҳокимияти ҳисобига 2020 йил ўтган эски бинонинг 80 м2 майдонида бино том шифти ёниб зарарланган бўлиб, фуқароларда куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари бўлмаган.
Ёнғин келиб чиқиш тахминий сабаби электр симларини эскириб кетганлиги ҳамда намлик даражаси юқори бўлганлиги натижасида қисқа туташув келиб чиққан, дейилади хабарда.
43views0replies
0

Комментарии