• 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 16 декабр 2022

"Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади" — мутахассис

Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етишини айтди.

611
0

Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади. Буни Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров маълум қилди. 

Унинг айтишича, Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира аниқланган. Ҳозирги кунда тахминан 50 млрд куб атрофидаги газ борлиги аниқланган.

Назаров бундан кейин ҳам геология қидирув ишлари амалга ошириш натижасида яна захиралар йилдан-йилга топилиши мумкинлигини таъкидлади.

"Бу 40 йилда захирамиз тугайди, деган гап эмас. Ҳар йили геология қидирув ишлари амалга оширилади ва нефть, газ, уран ва бошқа хомашёлар бўйича тўлиқ захиралар аниқланиб борилади", - дея қўшимча қилди қўмита вакили.

611
0