Поиск
RUUZ

Общество

Митинг ўтказиш тартиби тўғрисидаги лойиҳа қайтадан муҳокамага қўйилади

Мазкур лойиҳа 2020 йилда жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Аммо, айрим камчиликлари сабаб тасдиқланмаган.

92views0replies
0

АОКА

ИИВ матбуот хизмати раҳбари митинглар, йиғилишлар, кўча юришлари ёки намойишларни уюштириш тартиби жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ҳақида айтди.
Бугун, 15 декабрь куни АОКАда Жамоат тартибини сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, тизимни ахборотлаштириш масалалари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда журналист томонидан Митинг ўтказиш тартиби мавжуд эмас. Бундай тартиб мавжуд бўлмаса, қайси ҳужжатларга мувофиқ завод ходимлари жазога тортилмоқда, каби саволни ИИВ ходимларига берди.
"Бу савол бўйича Расул Кушербаев мендан сўради. Шу масалада депутат билан гаплашганмиз. Ҳозирги кунда митинглар, йиғилишлар, кўча юришлари ёки намойишларни уюштириш тартиби. Конституциянинг 33-моддаси, МЖтКнинг 201 ва 202-моддалари, ЖКнинг 217-моддаси, Вазирлар маҳкамасининг оммавий тадбирларни тартибга солувчи 205-қарори бор.
Шунингдек, давлат ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 100 дан ортиқ норматив ҳужжатларда белгиланган ва жамоатчилик учун умуммажбурий бўлган қоидалар мажмуи тушунилади. Ҳозир шу тарқоқ нормаларни умумлаштириш мақсадида ҳукумат томонидан алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ва бу тез кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади", — деди ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Ўзбекистонда митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланиши ҳақида эълон қилинган эди.
92views0replies
0

Комментарии