• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 декабря 2022

"Ўзбекистонда соқолга ҳеч қандай тақиқ йўқ" — ИИВ

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов соқол қўйишга тақиқлар ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

709
0
АОКА

Бугун, 15 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда соқол қўйишга тақиқлар қўйилиб, айрим жойларда рейдлар ўтказилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Фуқароларнинг эътиқодига ҳеч қандай тақиқ йўқ. Ўтган йили "Малика" савдо марказидаги ҳолатга келадиган бўлсак. У ерда жиноят содир бўлганди. Шу сабаб у ердан жиноятга алоқадор бўлган шахслар олиб чиқилган.

Ўшанда ҳам муносабат берганмиз: фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилаётган бўлса, албатта улар шикоят қилиши мумкин. Ҳозирги вақтда қадар соқолга қарши рейдлар бўлмаган. Соқолга ҳеч қандай тақиқ йўқ", - дейди Шоҳрух Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Тошкентдаги "Малика" савдо марказида соқолли фуқароларнинг соқоли мажбуран олинганини ҳақида хабарлар тарқалганди

709
0