Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистон GEG Istanbul 2022 киберспорт халқаро турнирида иштирок этмоқда

Мусобақада 50 дан ортиқ давлатлардан бўлган жамоалар қатнашмоқда.

270views1replies
0

14-18 декабрь кунлари Истанбулда 50 дан ортиқ давлатлардан жамоалар иштирок этаётган Халқаро киберспорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг бош ҳомийси OSON тўлов тизими бўлди.
Ўзбекистон жамоалари PUBG MOBILE ва Street Fighter V бўйича иштирок этмоқдалар.
2022 йил мобайнидаги XSOLLA ўйин агрегатори ва PUBG MOBILE билан расмий ҳамкорликдан сўнг, OSON тўлов тизими Ўзбекистонда киберспортни ривожлантириш учун молиялаштиришни бошлади.
Ноябрь ойида республика бўйича бўлиб ўтган OSON PUBG MOBILE CUP турнири бунга ёрқин мисол бўла олади, унда иштирок этиш учун рекорд миқдордаги – 1500 дан ортиқ аризалар топширилган бўлиб, у киберспорт бўйича ёш истеъдодларни очиб берди.
GEG Istanbul 2022 нинг дастлабки ўйинлари playoff босқичидан бошланди ва 15-16 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Global Esports расмий саҳифасининг Twitch платформасидаги трансляция орқали ўйинчиларни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
OSON ва Ўзбекистон Киберспорт Ассоциацияси (ЎКА) ўртасида меморандум имзоланганидан сўнг тўлов тизими киберспорт аренасида ўз саёҳатини бошлади. PUBG MOBILE ни қўллаб-қувватлаш OSON нинг киберспортни ривожлантириш учун қўйган биринчи қадами, келажак режаларга DOTA 2, CS:GO ва бошқа ўйинлар бўйича профессионал мусобақаларни ривожлантиришни йўлга қўймоқчи.
OSON ва ЎКА биргаликда халқаро тадбирни, ўйинлар ва терма жамоа натижаларини ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб борадилар.
Instagram: @osonuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
270views1replies
0

Комментарии