Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда хонадонларни "свет" билан таъминловчи электр сими ёниб кетди

“Ҳудудий электр тармоқлари” ёнғин сабабини маълум қилди.

149views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани “Муқимий” МФЙ ҳудудидан ўтган электр узатиш ҳаво тармоғидаги кабел ёниб кетгани ҳақида видео тарқалди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 15 декабрь куни Яккасарой тумани Муқимий кўчасидаги аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғида юклама ортиб кетиши натижасида симлар қисқа туташувидан кичик ёнғин келиб чиққан.
Таъкидланишича, ҳаво ҳарорати кескин пасайиши газ босими пасайиб кетишига сабаб бўляпти. Газ босими пасайиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб ортиб жойлардаги мавжуд паст кучланишли электр узатиш тармоқларида аварияли узилиш ҳолатлари юзага келяпти.
“Айни вақтда, Яккасарой ТЕТК тезкор гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан аварияни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, авария ҳолати бартараф этилмоқда”, – дейилади расмий хабарда.
149views0replies
0

Комментарии