Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда сохта Бош прокуратура ходими ушланди

У Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторига ўзини Бош прокуратурада ишлашини айтиб қалбаки гувоҳномани тақдим қилган.

229views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Чилонзор тумани КХАЙ – Фозилтепа чорраҳасида Spark автомашинаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, ҳайдовчи ўзини Бош прокуратуранинг ходими сифатида таништириб, гувоҳнома кўрсатган. Гувоҳнома холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйилганлиги Вазият 24 телеканалида кўрсатилган. 
Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилганида, ҳайдовчи Бош прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
229views0replies
0

Комментарии