Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди.
Ушбу Кодекс Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилиниш каби муносабатларни тартибга солади.
Мазкур кодекс 131 та моддадан иборат. Кодекс янги модда ва тушунчаларни ўз ичига олган. Масалан, унда блогерга тариф берилиб, блогерлик фаолияти бўйича тартиб қоидалар белгилаб қўйилган.
Шунингдек, кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқлаш ҳақида ҳам алоҳида қисм мавжуд.
Муҳокама 29 декабрга қадар давом этади.