Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдан Самарқандга қўшимча Афросиёб поезди қатнови йўлга қўйилади

Қўшимча 14 та қатнов 26 декабрь кунидан бошланади.

56views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида 26 декабрь кунидан ва 2023 йилнинг 8 январь кунигача юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездининг қўшимча 14 та қатновлари йўлга қўйилади. Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 
— 767-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши — Самарқанд 11:06 — Тошкент 13:16;
— 768-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши — Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
“Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш, чипталарни эса электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин: Chipta.railway.uz”, - дейилади хабарда.
56views0replies
0

Комментарии