Қалин туман тушиши ва кўринишнинг пасайиб кетиши натижасида (50 м) Наманган халқаро аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишини чеклаб қўйди. Шу сабабли, иккита рейс муқобил аэродромларга жўнатилди, дея хабар бермоқда
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Уфа-Наманган йўналиши бўйича HY9958 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:15 да Тошкент аэропортига қўнди. Шунингдек, Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9645 рейси (Қувайт — Наманган) ҳам пойтахт аэропортига йўналтирилди, дейилади хабарда.
Кўринишнинг пастлиги Red Wings WЗ1127 (Екатеринбург-Наманган) рейси кутиш зонасига юборилишига сабаб бўлди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:30 да белгиланган аэропортга қўниши керак эди.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9825 (Наманган-Сочи) ва HY9823 (Наманган-Уфа), шунингдек, Flydubai FZ781 (Дубай-Наманган) рейслари Наманган халқаро аэропортида об-ҳаво яхшилангунига қадар кечиктирилди.