Поиск
RUUZ

Общество

"Uzairways эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас" - Шавкат Мирзиёев

Президент Uzbekistan airways АЖни трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

200views0replies
1

president.uz

Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Uzbekistan airways АЖни трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.Тақдимотда давлат раҳбарига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни трансформация қилиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган стратегия ҳақида ахборот берилди. 
Унга мувофиқ, авиакомпанияга халқаро тажриба асосида корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, ҳаво кемаларини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва юк ташиш тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади. Хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда авиакомпанияни жаҳон стандартлари асосида хусусийлаштириш ишлари якунига етказилади.Булардан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни етакчи минтақавий авиакомпанияга айлантириш, шунингдек, аҳолининг маҳаллий ва халқаро йўналишларда арзон нархларда ҳаракатланишини таъминлашдан иборатдир.
Президент бу режаларни маъқуллаб, унинг ижросига тезроқ киришиш кераклигини таъкидлади.
"Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз. Авиакомпания эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас.
Агар иқтисодиётимизни, туризмни ривожлантирамиз десак, яккаю ягона йўлимиз шу", – деди Шавкат Мирзиёев.
Авиакомпанияда лойиҳа офиси тузиб, трансформация жараёнини мувофиқлаштириб бориш бўйича тавсиялар берилди.
200views0replies
1

Комментарии