Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда икки йўловчи ташувчи автобуслар ўзаро тўқнашди

Йўловчилар жароҳат олган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

177views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 14 декабрь куни соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида йўловчи ташувчи икки автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 
Қайд этилишича, Mercedes-Benz русумли йўловчи автобус 2000 йилда туғилган Д.А. ва MAN A22 русумли йўловчи автобуси 1972 йилда туғилган Т.С. бошқарувида бўлган.
Йўл транспорт ҳодисалари натижасида 2 нафар йўловчи тан жарохат олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
177views0replies
0

Комментарии